Европа Иттифоқи Эронга қарши санкцияларни кенгайтириш устида ишламоқда

Европа Иттифоқи Эронга қарши санкцияларни кенгайтириш устида ишламоқда

Европа Иттифоқи Эронга қарши санкцияларни кенгайтириш устида ишламоқда.

Жозеп Боррел бу ҳақда 16 апрел куни кечқурун Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан сўнг эълон қилди.

Боррелнинг сўзларига кўра, янги чекловлар Эрондан қурол-яроғ экспортига, жумладан, Украинага қарши уруш олиб бораётган Россияга Ислом Республикасининг учувчисиз учоқлар етказиб беришига таъсир қилади.

Қўшма Штатлар ҳам Эронга нисбатан санкциялар кучайтирилишини билдирди. Бу ҳақида 16 апрелда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.

Салливаннинг маълум қилишича, санкциялар нишони Эрон Мудофаа вазирлиги ва “Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси” бўлади. Чекловлар, жумладан, Эроннинг дрон ва ракета дастурларига қаратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!