Эртага Ўзбекистон расмийлари ишга жамоат транспортида боришлари керак

Эртага Ўзбекистон расмийлари ишга жамоат транспортида боришлари керак

29 март куни Ўзбекистон пойтахти Тошкентда “Автомобилсиз кун” акцияси бўлиб ўтади, деб хабар беради Каzinformнинг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Ўзбекистон Экология вазирлигининг хабар беришича, акция зарарли транспорт газларининг ҳаво сифатига салбий таъсирини камайтириш мақсадида ташкил этилмоқда. Унинг талабига кўра, эртага барча мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари ишга жамоат транспортида келишлари керак.

“Барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмаслик, жамоат транспорти, велосипед ва бошқа экологияга зарар етказмайдиган транспорт турларидан фойдаланишга таклиф қиламиз”, – дейилади Экология вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур акцияни ташкил этиш тўғрисидаги қарорни 21 февраль куни имзолаган эди.

Шунга кўра, Тошкент шаҳрида ваколатхоналари бўлган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг барча раҳбарлари ва бошқа ходимлари ишга жамоат транспортида бориб, аҳолига ўрнак бўлиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!