Эртадан Чехияда фавқулодда вазият режими қайта тикланади

Эртадан Чехияда фавқулодда вазият режими қайта тикланади

Чехия ҳукуматининг навбатдан  ташқари йиғилишида мамлакатда 5 октябрдан фавқулодда вазият режимини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда СТК агентлиги хабар берди.

 Мамлакатда аввалги фавқулодда вазият режими 12 мартдан 17 майгача амал қилганди.

Агентликнинг хабарига кўра, фавқулодда вазият режими 30 кун давом этади.

Қонунга кўра, ҳукумат фавқулодда вазият режимини бир ой муддатга жорий этиши мумкин, зарурият бўлганида уни узайтириш учун миллий парламентнинг қуйи палатасига мурожаат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!