Эрон Хитой бозорида Россия билан рақобатлашиш учун нефть нархини туширади

Эрон Хитой бозорида Россия билан рақобатлашиш учун нефть нархини туширади

Bloomberg агентлигининг ёзишича, "Эрон шундоқ ҳам арзон нархда сотаётган нефтини яна арзонлаштирмоқчи, чунки унинг асосий рақобатчиси Хитой бозорида ўз позициясини борган сари мустаҳкамлаб бормоқда".

Шунингдек, Блумбергнинг қўшимча қилишича, Хитой Россия нефтининг асосий харидори бўлиб қолмоқда, Москва эса Украинада махсус амалиёт бошлаганидан сўнг экспорт кўрсаткичини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, натижада Эрон билан кучли рақобатга дуч келмоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, май ойида Россиянинг Хитойна нефть экспорти рекорд даражага етган. Эрон нефть нархини тушириб Хитой бозорида рақобатбардошликни сақлаб қолмоқчи, дейди Блумберг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!