Эрон Россиядан «Искандар» ракеталарини олди. У Исроилга қарши уришга тайёрланаётгани ростми?

Эрон Россиядан «Искандар» ракеталарини олди. У Исроилга қарши уришга тайёрланаётгани ростми?

Эрон арсеналида «Искандер» оператив-тактик ракета тизимлари пайдо бўлиши мумкин.

NBC нашрининг таъкидлашича, бир неча соат олдин Россиядан учиб келган Ил-76 транспорт самолёти Теҳронга қўнган. Россия Эронга «Искандар» баллистик ракеталарини етказиб бергани қайт этилмоқда.

Эрон Исроилга ҳужумни 2024 йилнинг 12 ва 13 августига тўғри келадиган Тиша Бъав куни – яҳудий халқи ҳалокати кунида амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Sky News Arabia Ғарб разведка манбалари маълумотларига таяниб.

Ҳамас раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига Эроннинг жавоби Ливаннинг Ҳизбуллоҳ гуруҳи билан мувофиқлаштирилиши мумкин, деб ёзади нашр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!