ЕОИИда 1000 евролик имтиёзли божхона тартиби тугатилади

ЕОИИда 1000 евролик имтиёзли божхона тартиби тугатилади

Евросиё иқтисодий комиссияси қарорига кўра, 2024 йилнинг 1 апрелидан ЕОИИда шахсий фойдаланиш мақсадида қиймати 1000 Евро ва оғирлиги 31кг гача бўлган товарларни божсиз олиб кириш имтиёзли даври тугатилади, - дейилади хабарда.

Божсиз импорт чегараси аввалги миқдор — 200 еврога қайтади.

Маълумот учун, ушбу божхона имтиёзи 2022 йилда, товарлар тақчиллигининг олдини олиш мақсадида киритилган эди. Ундан фуқаролар асосан хорижий интернет-дўконларда шахсий фойдаланиш товарлари харид қилиш мақсадида фойдаланишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!