Энди ўзбекистонлик мигрантлар Словакияга боришлари мумкин

Энди ўзбекистонлик  мигрантлар Словакияга боришлари мумкин

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Словакиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Я.Бори ва “SLOVMEDIA SK s.r.o.” кадрлар агентлиги вакили Т.Брецк иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда республикада хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун яратилган имконият ва имтиёзлар, хусусан, касб ва чет тилларига ўқитиш, хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилиб, уларни Словакияда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва “SLOVMEDIA SK s.r.o.” кадрлар агентлиги ўртасида Ўзбекистон фуқароларини Словакия Республикасига ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Меморандум доирасида фуқароларни юк машиналари ҳайдовчиси йўналиши бўйича ишга юбориш кўзда тутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!