Энди Оксфорд университетида қозоқ тили ўқитилади

Энди Оксфорд университетида қозоқ тили ўқитилади

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон билан учрашуви чоғида Оксфорд университетида қозоқ тили курсларини очиш бўйича меморандум имзоланганини маълум қилди.

Қозоғистон ТИВ раҳбари таъкидлаганидек, Қозоғистон ва Буюк Британия учун умумий қадриятлардан бири бу инсон капитали. Кейинги йилларда икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда.

“Британия фан ва таълим тизими талабаларимиз ва олимларимиз учун доимо жозибали бўлиб келган. Мисол учун, бу йил Лондонда Нархоз ва Queen's университетлари ўртасида ҳамкорлик ва икки диплом дастури бўйича шартномалар имзоланди. Primus Capital ва Ardingly коллежлари ўртасидаги келишувларга мувофиқ Қозоғистонда иккита халқаро мактаб очиш ҳам режалаштирилган. Бугун Оксфорд университетида қозоқ тили курсларини очиш бўйича меморандум имзоланди”, – деди Мурат Нуртилеу.

Унга кўра, Буюк Британиянинг Оксфорд ва Манчестер университетлари кутубхоналари ҳамда Миллий музейда қозоқ халқи тарихига оид муҳим қўлёзмалар ва китоблар топилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!