Экологик маданиятимиз талаб даражасидами?

Экологик маданиятимиз талаб даражасидами?

Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилоят партия ташкилоти, партия фаоллари ва депутатлар томонидан жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Самарқанд шаҳрининг Чуқур йўл кўчасидаги аҳвол кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида мазкур ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари томонидан пиёдалар йўлакчасини ноқонуний равишда эгаллаш, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, мевали дарахтлар танасини асфальт ва цемент-бетон қопламаси билан ёпиш сингари ҳолатлар кузатилди.

Шунингдек, жамоатчилик назорати давомида шаҳарнинг аксарият аҳоли яшаш масканларида белгиланмаган жойга маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш ҳолатлари ҳам аниқланди.

Мазкур ҳолатларни бартараф этиш бўйича масъул ташкилотлар жалб қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!