ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди

ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар эълон қилинди

Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди.

Усмон Дембеле “ПСЖ”нинг “Барселона”га қарши ўйинида (4:1) бир бора гол урди ва яна 5 бора рақиблар дарвозасига хавф солди, “Боруссия Д” футболчиси Юлиан Брандт “Атлетико”га (4:2) қарши ўйинда бир бора рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва майдонда жуда самарали ҳаракат қилди, Жошуа Киммих “Бавария”га “Арсенал” устидан ғалаба қозонишида ўз голи билан ёрдам берди. Ундан ташқари Киммихнинг жамоадошларига узатган тўпи 97 фоиз аниқликда етиб борди.

Яна бир номзод “Реал Мадрид” футболчиси Федерико Вальверде бўлиб, у “Манчестер Сити”га қарши ўйинда 13,99 км югуриб, 33 км/соат тезликка эришган. Жамоадошларига узатган тўпларнинг аниқлиги ҳам юқори — 88%.

Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Реал Мадрид” “Бавария” клуби билан, “ПСЖ” клуби эса “Боруссия Д” клуби билан учрашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!