Душанбага ўтар кечаси Украина Россиянинг нечта ҳудудига зарба беришга урингани маълум бўлди

Душанбага ўтар кечаси Украина Россиянинг нечта ҳудудига зарба беришга урингани маълум бўлди

26 август, душанбага ўтар кечаси Украина Россиянинг етти вилоятига учувчисиз самолётлар ёрдамида ҳужум қилишга уринди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Украина Қуролли кучларининг 20 та дрони еттита ҳудудда уриб туширилган. Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Саратов вилояти устидан 10 та, Курск вилояти устидан 3 та, Белгород, Брянск ва Тула вилоятлари устидан 3 та, Орел ва Рязан вилоятлари устидан биттадан учувчисиз учоқларга зарба берди.

Мудофаа вазирлиги Украинанинг ҳаракатларини Россия ҳудудидаги нишонларга террорчилик ҳужуми уюштиришга уриниш деб атади. У ерда вазият ҳақида бошқа тафсилотлар берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!