Дунёнинг йирик давлатлари рекорд даражада қарздорга айланишди

Дунёнинг йирик давлатлари рекорд даражада қарздорга айланишди

Иқтисодиёти энг йирик мамлакатларнинг коронавирус пандемиясига қарши кураш учун сарф-харажатларни кўпайтираётганлиги боис давлат қарзи Иккинчи жаҳон урушидан бери рекорд даражага етди.

Бу ҳақда The Wall Street Journal Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотларига таяниб хабар берди.

Таъкидланишича, иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда 2020 йил июль ойида давлат қарзи дунё ЯИМнинг 128 фоизига тенглашган. Таққослаш учун: 1946 йилда бу кўрсаткич 124 фоизни ташкил этган.

АҚШ президенти Жорж Буш давридаги Иқтисодий кенгашнинг собиқ раҳбари Гленн Хаббарднинг сўзларига кўра, ҳукуматлар қарзнинг ошиши ҳақида қайғурмасликлари лозим.

“Зеро, айни пайтда вируснинг тарқалиш даражасини назорат қилиш муҳимроқ, кўрсаткичларни уруш даври билан солиштириш эса жуда тўғри”, деб ҳисобламоқда у.

“Иккинчи Жаҳон урушидан кейин ривожланган давлатлар иқтисодий ўсиш ҳисобига қарзлар миқдорини тезда камайтиришга муваффақ бўлишди. 1959 йилга келиб қарзнинг ЯИМга нисбати 50 фоиздан камроққа тушди. Аммо, бу сафар юқоридаги каби натижаларга эришиш қийинроқ бўлади”, дея қайд этмоқда газета.

Бунинг сабаблари аҳоли сонининг ва меҳнат унумдорлигининг пасайиши, шунингдек, ишчи кучининг қисқариши ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!