Дунёдаги “энг чиройли қизалоқ” улғайди: ҳозир у мана шундай кўринишда (фото)
Болаларнинг моделлик қилиши мавзусида одамлар мунозара қилишни яхши кўрадилар. Кимдир мода тажрибаси боланинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатишини айтса, яна кимдир қарама-қарши нуқтаи назарга эга эканлигини маълум қилади.
Олти йил муқаддам юқоридаги суратдаги қизалоқ Блондо "Vogue"да ўтказилган суратга олиш ишларида иштирок этди, жараён эса жамиятда акс садо берди. Одамлар қизалоқнинг шоу-бизнес оламига кириб келиши унинг руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидладилар.
2015 йилда “Teen Vogue” билан ўтказилган интервьюда "энг чиройли қизалоқ" шундай деб айтганди:
«Ишимдаги энг севимли қисмлардан бири янги фотографлар ва визажистлар билан учрашишдир. Бундан ташқари, чиройли либослар кийишни ҳам ёқтираман!»
Худди шу йилнинг ўзида у "Belle & Sеbastien: Саргузаштлар давом этмоқда" номли француз фильмида ҳам роль ўйнайди.
Тилан Блондо болалигида ҳеч қандай ноқулайлик ҳис қилмаганлигини ва ўтмишидан афсусланмаслигини таъкидлади. Ҳозирда эса у мана шундай кўринишда: