Доғистонда қотиллик: ўзбекистонлик эркак рафиқасини нега ўлдирди?

Доғистонда қотиллик: ўзбекистонлик эркак рафиқасини нега ўлдирди?

Доғистоннинг Қорабудахкент туманида Ўзбекистоннинг 25 ёшли фуқароси ўзаро жанжаллар туфайли турмуш ўртоғини ўлдирди.

Бу ҳақда "Кун" нашри Россия Тергов қўмитасининг Доғистон Республикаси бўйича вакили Расул Темирбековга асосан хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, 4 декабрь куни Ўзбекистон фуқароси ўзаро жанжаллар туфайли турмуш ўртоғининг кўкрак қафасига пичоқ билан бир неча марта зарба берган, оқибатда аёл воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) билан жиноий иш қўзғатилди. Қотил ушланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ходимлари тергов-процессуал ҳаракатларини олиб боришмоқда, дея таъкидлайди нашр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!