Диёра Усмонова ўз бизнесини Қозоғистонда ривожлантирмоқчи

Диёра Усмонова ўз бизнесини Қозоғистонда ривожлантирмоқчи

Россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг собиқ келини Диёра Усмонова Қозоғистонда ўзининг болалар либослари дўкони тармоғини очди.
Диёра Усмонова ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида Қозоғистонга бўлган илк сафарининг таассуротлари билан бўлишди. Маълум бўлишича, Диёра Усмонова қўшни мамлакатга Бибиона либослар дўкони тармоғининг филиалини очиш мақсадида ташриф буюрган.

Илгари ҳеч қачон Қозоғистонда бўлмаганман, лекин мен бу ерда учратган барча инсонлар жудаям очиқкўнгил, илиқ ва дўстона. Биз (ўзбеклар) сиз билан бир менталитет, ўхшаш маданият, тил ва қадриятларга эга халқмиз, бизнинг бу дўстлик ва биродарлигимиз умрбод давом этсин. Бибиона нинг 4-дўконини айнан шу ерда очганимиздан жудаям хурсандман, - деб ёзди Диёра Усмонова ўз саҳифасида.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!