Диққат! Бухоролик 14 ёшли қиз қидирилмоқда

Диққат! Бухоролик 14 ёшли қиз қидирилмоқда

2006 йилда туғилган, Бухоро вилояти, “Дилобод-Зафаробод” МФЙ манзили бўйича яшовчи Абдураҳмонова Мадинабону Жаҳонгир қизи 2020 йил 9 июль куни тахминан соат 06.00 да уйидан чиқиб, қайтиб келмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар тарқатди.

"Белгилари: бўйи 160 см, кўзлари қора, сочлари тўқ жигар ранг. 
Кийимлари: ҳаво ранг кўйлак, қора шим. Ёнида қора аёллар сумкаси бор эди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Агар сиз Мадинобону Абдурахмоновани кўрган бўлсангиз ёки унинг турар жойи ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, қуйидаги рақамлар орқали хабар беришингизни сўраймиз: +99865-220-40-99; +99865-220-40-30; +99865-224-52-49 (Бухоро вилояти ИИБ), 71-232-30-40, 71-232-40-50 (Тошкент шаҳар ИИББ) ёки 102", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!