Даҳшат! Жиноятчилар масжидни ўққа тутиб, уни видеога олишди (видео)

Даҳшат! Жиноятчилар масжидни ўққа тутиб, уни видеога олишди (видео)

Жиноятчилар ўзларига ёпиштириб олган махсус камералар орқали қабиҳ ишларини жонли эфирда трансляция қилишди.

Янги Зеландиянинг Крайстчерт шаҳридаги иккита масжидда одамларни оммавий ўққа тутиш жараёни суратга олиниб, жонли эфирда ижтимоий тармоқларда тарқатилди. Камерадаги кадрларда эркакнинг масжидга кириб бориши, қуролини қўлига олиб ичкарига кириши ва ибодат қилаётганларга ўқ узиши аниқ тасвирланган.

Лайф нашрининг хабар беришича, бир нечта эркак Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидда одамларга қарата ўқ узган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида қурбон бўлганлар сони 27та, жароҳат олганлар эса 30 нафарга яқин. Ўқ узган кимсалардан бирининг шахси аниқланган, у австралиялик Брентон Таррант экани айтилмоқда.

 

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!