COVID-19 сабабли 15 мингдан ортиқ маҳбус озодликка чиқарилди

COVID-19 сабабли 15 мингдан ортиқ маҳбус озодликка чиқарилди

Филиппинда коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли 17 мартдан 22 июнгача бўлган давр оралиғида 15 мингдан ортиқ маҳбус озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Philippine Star нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, жами 15 322 нафар маҳбус озод этилган бўлиб, уларнинг аксарияти кекса ёшдагилар ҳамда енгил ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслардир.

Қайд этилишича, Филиппиндаги жазони ижро этиш муассасалари тўлиб-тошган бўлиб, маҳбусларнинг ижтимоий масофаланиш ва гигиена қоидаларига амал қилишининг имкони йўқ. 2 июль ҳолатига маҳбуслар орасида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 783та ҳолат қайд этилган, жазони ижро этиш муассасаларининг 135 ходими касаллик юқтирган.

Нашрнинг Филиппин соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беришича, мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 38,8 мингдан ошган, 1274 киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!