CОVID-19 билан боғлиқ тадқиқот ирқчилик сабаб тўхтатилди

CОVID-19 билан боғлиқ тадқиқот ирқчилик сабаб тўхтатилди

АҚШнинг Миннесота штатида янги турдаги коронавирус таъсирини аниқлаш бўйича ўтказилаётган тадқиқот тўхтатилди.

Бу ҳақда “Time” нашри хабар берди.

Тадқиқот АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) томонидан олиб борилаётган эди.

Таъкидланишича, тўхтатилган тадқиқот "Жамиятнинг фавқулодда вазиятларга таъсирини баҳолаш" деб номланган бўлиб, 14-30 сентябрь кунлари ўтказилиши керак бўлган.

“CDC”нинг таъкидлашича, бир қатор жиддий ҳодисалар лойиҳанинг тўхтатилиши учун сабаб бўлган.

Миннесота штати Соғлиқни сақлаш департаменти ходими Дэн Хаффнинг маълум қилишича, хусусан, қора танли мутахассислардан иборат тадқиқот гуруҳи ирқий таъқибга учраган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!