Чим устида хоккей бўйича Марказий Осиё чемпионати якунланди

Чим устида хоккей бўйича Марказий Осиё чемпионати якунланди

Андижонда чим устида хоккей бўйича Марказий Осиё чемпионати ўтказилди. Мазкур мусобақа Спорт вазирлиги, Чим устида хоккей федерацияси, Миллий олимпия қўмитаси ва турли ташкилотлар томонидан ўтказилди.

Марказий Осиёда ягона бўлган “Халқлар дўстлиги” чим устида хоккей спорт мажмуасида ўтказилган чемпионатнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медални қўлга киритган бўлса, Тожикистон термаси иккинчи, Қозоғистон эса учинчи поғонадан жой олди.

Аёллар ўртасидаги мусобақада терма жамоамиз кумуш медалга сазовор бўлди. Ушбу йўналишда қозоғистонлик хоккейчилар олтин, Тожикистон термаси эса бронза медали соҳибига айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!