Чилонзорда психотроп дориларни ноқонуний сотаётган дорихона раҳбари ушланди

Чилонзорда психотроп дориларни ноқонуний сотаётган дорихона раҳбари ушланди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида олиб борилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорга ноқонуний равишда сотаётган дорихона раҳбари ушланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «К.» компаниясига қарашли дорихона раҳбари А. 14 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорга 560 минг сўмга сотган вақтида ушланган.

Дорихонада ноқонуний муомалага киритиш мақсадида сақланаётган умумий қиймати 46 миллион сўмлик 905 дона «Регапен» дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.га нисбатан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 3-қисми (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!