Чехияда Украинага RM-70 бараварига ўт очувчи ракета тизимини юбориш учун кўнгиллилар томонидан 30 миллион крон (1,4 млн доллар) йиғилди

Чехияда Украинага RM-70 бараварига ўт очувчи ракета тизимини юбориш учун кўнгиллилар томонидан 30 миллион крон (1,4 млн доллар) йиғилди

Ракета тизими бир неча ҳафта ичида Украинага юборилади, деб ёзади České noviny.

Маблағ йиғиш ташаббуси "Путинга совға" рамзий номини олди. Унинг вакилларидан бири Мартин Ондрачекнинг сўзларига кўра, Киев ушбу тизимли мажмуа учун яна 365 та ракета олади.

Лойиҳа иштирокчиларининг мақсади Киевни нафақат ракета, балки ўқ-дорилар билан таъминлаш учун жами 50 миллион крон жалб қилиш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!