Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистондаги ирригация ва дренаж инфратузилмасини модернизация қилиш, шунингдек, фермерларга ирригация хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш лойиҳасини амалга ошириш учун 200 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади.

Лойиҳа мамлакатнинг бешта ҳудудида сув йўқотишларини қисқартириш ва суғориш тизимларининг энергия самарадорлигини оширишга қаратилган. Ўзбекистон ҳукумати ҳам дастурни биргаликда молиялаштириш учун қўшимча 23,2 млн доллар йўналтиради.

«Ўзбекистоннинг қурғоқчил иқлими ирригацияни ялпи ички маҳсулот ва аҳоли бандлигининг тахминан 25 фоизини ташкил этувчи қишлоқ хўжалиги учун ҳаётий заруратга айлантиради. Сувнинг асосий қисми Амударё ва Сирдарёдан олиниб, кенг тармоқли каналлар орқали далаларга етказиб берилади. Қишлоқ хўжалиги мамлакатдаги барча сув ресурсларининг қарийб 90 фоизини истеъмол қилгани сабаб сувдан самарали фойдаланишни таъминлаш ўта муҳим вазифага айланмоқда. Ўзбекистонда музликлар оқимининг камайиши, сув буғланишининг ортиши, мунтазам бўлмаган ёғингарчилик ва қурғоқчиликнинг тезлашиши туфайли сув ресурслари танқислиги сезиларли даражада кучайиши кутилмоқда. Прогнозларга кўра, ушбу ўзгаришлар мавжуд сув ресурслари ҳажмини 30-40 фоизга қисқартириши ва шу билан бирга ирригация хизматларига бўлган эҳтиёжни 25 фоизга ошириши мумкин. Бу эса сув ресурсларига қўшимча юклама пайдо қилади», дейилади Жаҳон банки хабарида.

Ўзбекистонда ирригация инфратузилмасининг катта қисми эскирган, бу эса сувнинг сезиларли даражада йўқотилишига, ресурсларнинг ҳудудлар ўртасида нотекис тақсимланишига ва фермерларга ирригация хизматлари кўрсатиш сифатининг пастлигига олиб келмоқда.

Бундан ташқари, 2,4 млн гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш (мамлакатнинг барча суғориладиган майдонининг 56 фоизи) насослар ёрдамида сув етказиб берилишига боғлиқ. Бунинг учун 1 700 га яқин насос станцияларидан фойдаланилади, улар ҳар йили тахминан 7,2 миллиард кВт/соат электр энергияси истеъмол қилади. Бу мамлакат умумий энергия истеъмолининг қарийб 16 фоизини ташкил этади.

«Янги лойиҳа орқали Жаҳон банки Ўзбекистон сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини амалга оширишда ҳукуматга кўмаклашади. Концепция ирригация соҳасида сув ва энергия тежамкор инфратузилмани ривожлантиришни ҳам назарда тутади», – дейди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича директори Татяна Проскурякова. – «Режалаштирилган лойиҳа тадбирлари қишлоқ хўжалиги унумдорлигини ошириш, сувдан фойдаланувчиларнинг фаровонлигини яхшилаш, шунингдек, ирригация ва агросаноат соҳаларида янги иш ўринларини яратишга ёрдам беради»

Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги лойиҳани Қорақалпоғистон Республикаси, шунингдек, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида амалга ошириш учун масъул бўлади. Ушбу ҳудудларда ирригация ва дренаж инфратузилмасини модернизация қилиш ва кўрсатилаётган хизматларни такомиллаштириш орқали 2031 йилга бориб сув хўжалиги сектори самарадорлиги сезиларли даражада ошиши кутиляпти.

Режалаштирилган лойиҳа тадбирлар:

  • Амударё ва Сирдарё билан боғланган ва юқорида қайд этилган ҳудудлардан ўтган саккизта йирик магистрал каналнинг 259 километрини бетонлаш. Бунинг учун сувни тежайдиган замонавий материаллар, жумладан, геомембраналардан фойдаланилади;
  • Ўзи оқар сув етказиб беришни таъминлаш ва иложи борича насослардан фойдаланиш заруратини камайтириш учун канал ўзанларини қайта профиллаш ва уларнинг сатҳини кўтариш;
  • Кўрсатилган каналлар бўйлаб сув тақсимотини назорат қилиш даражасини ошириш учун 470 га яқин гидротехник иншоотлар қуриш;
  • Сув сарфини ўлчагич ўрнатилган бошқариладиган сув чиқаргичларни ўрнатиш, шунингдек, сув таъминоти жараёнларини бошқариш учун диспетчерлик бошқаруви ва маълумотларни йиғиш тизимини (SCADA) жорий этиш.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

  • 232 000 гектар майдонда ирригация хизмати сифатини яхшилаш. Бу ушбу ерларда қишлоқ хўжалиги унумдорлигини ошириш имконини беради;
  • 180 000 нафар сув фойдаланувчилари, шу жумладан 80 000 нафар аёлларнинг суғориш хизматларидан янада ишончли фойдаланишини таъминлаш;
  • Йиллик сув йўқотишларини тахминан 540 миллион куб метрга қисқартириш;
  • Йилига 165 миллион кВт/соатдан ортиқ электр энергиясини тежаш, бу эса ирригация соҳасида энергия самарадорлигини оширади ва эксплуатация харажатларини камайтиради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Даҳшат! Эрон биринчи марта замонавий вертикал ракеталардан фойдаланмоқда

Бу ҳақда "Ozod Iran" нашри хабар берди.

Ута Абе Диёра Келдиёровага "вызов" ташлади

Келдиёрова бу ерда бўлмаганидан хафсалам пир бўлди. Умид қиламанки, у қайтади, шунда мен ундан қасос оламан

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Ўзбекистон Боливияга мағлуб бўлди

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Боливияга қарши имкониятни бой берди.

Роналду ва Месси бир таркибда

FourFourTwo портали мутахассислари барча даврларнинг рамзий жамоасини туздилар.

Ниҳоят! Араб давлатлари Эрон — Исроил уруши борасида "тилга кирди"

Араб ва ислом давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши Исроилнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш зарурлиги тўғрисида умумий баёнот берди.

Иcроил «Қизил тўй» операцияси доирасида 12 дақиқа ичида Эроннинг ҳарбий раҳбарларини йўқ қилди

2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.

Ўзбекистонлик 3 футболчи Англия клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга жўнаб кетди

Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Исроил Эрондан кейин Покистон ҳудудига зарбалар беришга замин қўйган(ми)?

Шуни таъкидлаш керакки, Исроилнинг оммавий ахборот майдонида Покистон одатда умуман тилга олинмайди ва, албатта, тинчликка таҳдид деб ҳисобланмайди.

Эрон ва Исроил қачон ҳужумларни тўхтатишини айтди

Нетаняҳунинг сўзларига кўра, Исроил "Яқин Шарқ ва бутун дунё қиёфасини ўзгартириш" мақсадида "тарихий операция" ўтказмоқда.

Россия АҚШни Яқин Шарқдаги можарога аралашмаслик ҳақида огоҳлантирди

Россия ТИВ расмий вакили айтишига кўра, Эрон Россияга “Ядро қуролини тарқатмаслик” шартномаси мажбуриятини тўлиқ бажараётгани ҳақида аниқ маълумотлар берган

Тошкентда ота 11 яшар қизини мунтазам зўрлаб келгани маълум бўлди

Тошкентда беш нафар фарзанднинг отаси бўлган шахс иккинчи рафиқасининг 11 ёшли қизини мунтазам равишда зўрлаб келган.

Эрон Исроилга зарба беришни тўхтатиш шартларини айтди

Бу ҳақда Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши баёнотида айтилади.

Россия Эронга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди

Россия зарурат туғилган тақдирда Эронга инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (SPIEF) чоғида маълум қилди, деб хабар беради "РИА Новости".

Бухородаги боғчада 2 яшар бола ток уришидан вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган.

МАГАТЭ Аракдаги ядровий мажмуага етказилганини тасдиқлади

Эроннинг Арак шаҳридаги ядровий мажмуага берилган зарба акс этган тасвирлар эълон қилинди.

Конор Макгрегор тунги клубда тўполон чиқарди

Жабрланувчи клубдан чиқарилган, Макгрегор эса кечани давом эттирган.

Туркия қамоқхоналарида маҳкумлар сони меъёрдан ошиб кетди

Сўнгги икки ойда қамоққа олинганлар сони 13 867 нафарга кўпайган. Бу эса Туркия қамоқхоналари тизимига бўлган юклама кескин ортганини кўрсатади.

Европа 2028 йилдан Россия газини тўлиқ тақиқламоқчи

Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.

Ғазодаги Исроил ҳужумлари: 69 киши ҳалок бўлди, юзлаб яраланган

Ҳужумлар 19 июн куни эрталабдан бошланган бўлиб, асосан аҳоли зич жойлашган туманларни ва инфратузилмани нишонга олган.

Хоразмда 18 ёшли ўсмир Тicо’да ЙТҲга учраб, вафот этди

Н.Ш. ўз бошқарувидаги Tico автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган

Эрон Ҳормуз бўғозини миналаши мумкин - The New York Times

АҚШ Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш борасида 24-48 соат ичида қарор қабул қилиши кутилмоқда

Трамп Эронга якуний ультиматум қўйди

“Сўзсиз капитуляция” талабининг моҳияти оддий — Теҳрон таслим бўлиши керак

Исроил-Эрон можораси Покистон хавфсизлиги учун таҳдид сифатида баҳоланмоқда

Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий зиддият кучайиши Покистонда хавфсизликка оид жиддий ташвишларни келтириб чиқармоқда. Исломобод Исроилнинг ҳужумларини кескин қоралаб, можора чегараларидаги беқарорлик ва ажралувчи гуруҳлар фаоллашувидан хавотирланмоқда.

Хитойдан Эронга учирилган «сирли» самолётлар радардан ғойиб бўлган

The Telegraph нашрига кўра, Хитой Эронга камида учта юк самолёти жўнатган. Улар мамлакат ҳаво ҳудудига яқинлашганда радарлардан йўқолган. Бундай ҳаракат Исроилнинг ҳужумлари фонида жиддий шубҳалар уйғотмоқда.

Турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилаётгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда турк самолётлари Исроилни ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммасига олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Жиззахда эр қидираётган 8 нафар қизга тушунтириш ишлари олиб борилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.

Тошкентда эркак аёлини бензин сепиб, ёқиб юборди

Маълум қилинишича, 42 ёшли эркак аёли билан доимий тарзда жанжаллашиб келган.

Туркманистондаги “Жаҳаннам дарвозаси” ёнишдан тўхтамоқда

Айни пайтда сайёҳлар “Жаҳаннам дарвозаси”ни кўришга интилмоқда

Россиянинг Швециядаги савдо ваколатхонасига дрон ёрдамида бўёқ солинган пакет ташлаб кетилди

Шуни қайд этишга мажбурмизки, Швеция ҳукумати яна бир бор ўзининг халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларини бажара олмаган

Трамп Эроннинг ҳаво ҳужумлари тўлиқ назоратга олинганини маълум қилди

“Энди биз Эроннинг ҳаво фазоси устидан тўлиқ ва мутлақ назоратга эгамиз”, - деди у.

Ҳўрмуз бўғози яқинида икки танкернинг тўқнашувидан сўнг уларда ёнғин юзага келди

Унинг суғуртачиси ҳақида маълумот тармоқ базаларида мавжуд эмас.

Трамп Исроилнинг режасига кескин қарши чиқмоқда

Бу ҳақда Axios манбаси хабар берди.

Ғарбий Эронга янги авиаҳужумлар амалга оширилди

Телевидениянинг маълум қилишича, Исроил ҳарбийлари вакили (номи ошкор этилмаган) ҳужумлар амалга оширилганини тасдиқлаган.