Чеченистонда болаларга Муҳаммад пайғамбар исмини берган оилаларга пул тўланади

Чеченистонда болаларга Муҳаммад пайғамбар исмини берган оилаларга пул тўланади

28 октябрдан 29 октябрь кечга қадар Аҳмат-Ҳожи Қодиров номидаги вилоят жамоат фонди ўз фарзандларига Муҳаммад пайғамбар, шунингдек, унинг оила аъзолари ва энг яқин ҳамроҳларининг исмларини қўядиган оилаларнинг ҳар бирига 100 минг рубл тўлайди.

Бу ҳақда вилоят Ахборот ва матбуот вазири Аҳмад Дудаевга асосланиб ТАСС хабар бермоқда.

"Эртага Чеченистон Республикасида бизнинг севимли пайғамбаримиз, унинг оила аъзолари ва энг яқин ҳамроҳларининг исмларини олган барча янги туғилган чақалоқларнинг ҳар бири 100 минг рубл олади", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, шунга ўхшаш акция минтақада ҳар йили ўтказилади, лекин, одатда, бу фақат ўғил болаларга тегишли бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!