Бухорода 4,7 магнитудали зилзила юз берди

Бухорода 4,7 магнитудали зилзила юз берди

29 май кечаси Ўзбекистон ҳудудида 4,7 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар беради Telegram’даги «Подслушано в Бухаре» каналига асосланиб Дарё нашри.

Зилзила ўчоғи 2 километр чуқурликда жойлашган бўлиб, унга энг яқин шаҳар 37 километр узоқликдаги 11 минг аҳолига эга Газли шаҳри.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, 1976 йилнинг 8 апрель ҳамда 17 май саналарида, шунингдек, 1984 йилнинг 20 мартида Газлида кучли зилзила содир бўлиб, шаҳарга катта талофат етказган.

8 йил ичида 7 магнитудадан юқори бўлган уч марталик ер ости силкинишлари дунё сейсмология тажрибасида камдан-кам ҳолларда учрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!