Туркия жануби-шарқидаги полиция бўлимига полициячи ўт очди
Туркия жануби-шарқидаги Адияман шаҳрида полициячи полиция бўлимига қарата ўт очди.
Бу ҳақда TGRT Haber телеканали хабар берди.
“Адияманда полициячи полиция бўлимидаги ҳамкасбларига қарата ўқ узди”, — дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши жароҳатланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).