Бокс. Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида “IBA Чемпионлар оқшоми” мусобақаси бўлиб ўтди.
Турнирнинг марказий жангида ўзбекистонлик боксчи Саиджамшид Жаъфаров Қозоғистон вакили Талгат Шайкенга қарши жанг қилди.
Жанг Саиджамшиднинг очколар эвазига (79-73, 76-76, 80-72) ғалабаси билан якунланди ва IBA Asia камарини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Жаъфаров дастлаб Дониёр Элеусиновга қарши жанг қилиши айтилган эди. Бироқ Дониёр жароҳат олгани боис, унинг ўрнини Шайкен эгаллади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).