Салоҳ Клопп билан можаро ҳақида: "Агар бугун гапирсам, ёнғин чиқади"

Салоҳ Клопп билан можаро ҳақида: "Агар бугун гапирсам, ёнғин чиқади"

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ бош мураббий Юрген Клопп билан можаро ҳақида гапирди.

"Агар бугун гапирсам, ёнғин бўлади", - дея Салоҳнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида.

Англия Премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган баҳсда “Ливерпуль” сафарда “Вест Хэм” билан ўйнади.

Эпизод ўйиннинг 82-дақиқасида, Салоҳ захирадан майдонга тушишга ҳозирлик кўраётган вақтда, бош мураббий билан оғзаки низо келиб чиққанида юз берди. Мисрликни унинг ёнида турган Дарвин Нуньес ва Жо Гомес тинчлантиришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!