Япония оролларида 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди

Япония оролларида 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди

Япониянинг Бонин оролларида 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда АҚШ Геология хизмати (USGS).

Унда айтилишича, зилзила 503,2 км чуқурликда юз берган.

Ер силкинишлари Огасавара оролларида сезилган, бироқ Токиода ҳам кичик тебранишлар қайд этилган.

Ўз навбатида, Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази ҳам зилзила кучини 6,5 баллга баҳоламоқда.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ, цунами хавфи ҳам эълон қилинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!