Бухоро шаҳрида радиоэлектрон воситаларидан тегишли рухсатномаларсиз фойдаланаётган шахсга чора кўрилди

Бухоро шаҳрида радиоэлектрон воситаларидан тегишли рухсатномаларсиз фойдаланаётган шахсга чора кўрилди

Жорий йилнинг март ойида «Ўзкомназорат» Инспекцияси Бухоро вилоят ҳудудий шуъбаси, вилоят Электромагни мослашув хизмати ҳамда Ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида Бухоро шаҳрида радиоэлектрон воситалардан рухсатномасиз фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчаси ҳудудида жойлашган савдо мажмуасида мансабдор шахс Ж.Ж. томонидан 6 дона «BAOFENG BF-888S» русумли ноқонуний радиоэлектрон воситалардан белгиланган тартибда рухсатнома расмийлаштирмасдан фойдаланаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат сабаб, фуқаро томонидан радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмалардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларини ҳанда давлат стандартлари, нормалари ва белгиланган тартибда ўрнатилган параметрлари талаблари бузилган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари «Ўзкомназорат» Инспекцияси Бухоро вилоят ҳудудий шуъбаси томонидан ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги «Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги 801-сон Қарори 2-илова билан тасдиқланган «Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодекснинг 152-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилди ва мансабдор шахсга нисбатан чора кўрилди.

Шу ўринда, жисмоний ва юридик шахсларни «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги «Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги 801-сон Қарорида белгиланган тартибда радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартибига риоя қилишлари шартлиги тўғрисида огоҳлантирамиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!