Бугун Тошкентнинг тўрт туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Бугун Тошкентнинг тўрт туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкентнинг тўрт тумани ҳудудида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” матбуот хизмати хабар берди.

Қуйидаги ҳудудларга 18 апрель куни соат 10:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади:

Юнусобод тумани

  • аҳоли истеъмолчилари —“Туркқўрғон” МФЙдаги 140 та ерли хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар — 12 та.

Олмазор тумани

  • аҳоли истеъмолчилари — “Тахтапул” даҳасида кўп қаватли уйларидаги 1210 та хонадон;
  • “Чилтўғон” МФЙ — 180 та ерли хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар — 11 та.

Шайхонтоҳур тумани

  • аҳоли истеъмолчилари — “Тахтапул” МФЙдаги 110 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 320 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар — 8 та.

Мирзо Улуғбек тумани

  • аҳоли истеъмолчилари — Пилла кўчасидаги 54 та ерли хонадон.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. “Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди”, — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!