Бугун Дилноза Кубаева таваллуд топган кун

Бугун Дилноза Кубаева таваллуд топган кун

“Шуҳрат” медали соҳибаси, таниқли кино ва театр актрисаси Дилноза Кубаева 1986 йили 22 ноябрда таваллуд топган. Ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган.

Ижоди давомида “Келгинди келин”, “Зумрад ва Қиммат”, “Ўғригина келин”, “Ҳижрон”, “Кичкина одамлар”, “Кечиккан ҳаёт”, "Бахт уйи", "Иснод", “Эр бермоқ-жон бермоқ 1,2”, “Телба”, “Васият”, “Кўргим келади”, “Жазо”, “Севги”, “Барон”, “Фарзандим” каби фильмларда ва кўплаб спектаклларда ўзига хос ролларни ижро этган. Бугун актриса 35 ёшини нишонламоқда.

Кинематография агентлиги Дилноза Кубаевани бугунги таваллуд куни билан муборакбод этиб, узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва ижодий зафарлар тилайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!