Будапешт шаҳрида Ўзбекистон-Венгрия парламентлараро ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Будапешт шаҳрида Ўзбекистон-Венгрия парламентлараро ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Миллий Ассамблеяси вице-спикери, Венгрия-Ўзбекистон парламентлараро дўстлик гуруҳи ҳамраиси Шандор Лежак билан учрашди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Венгрия томони икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорлик тез суръатларда ривожланиб бораётганини юқори баҳолади. Қайд этилишича, бунга турли даражадаги мунтазам алоқалар сабаб бўлмоқда.

Шандор Лежак, шунингдек, Ўзбекистон ва Венгрия қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Депутатнинг айтишича, икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштиришда халқларни бир-бирига яқинлаштирувчи маданий-гуманитар алоқалар муҳим ўрин эгаллайди.

Учрашув якунида турли соҳаларда қўшма тадбирларни ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, 26 март куни элчи Ойбек Шахавдинов Венгрия Президенти Тамашу Шуйокга ишонч ёрлиқларини топширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!