Бу йил тест синовлари қачондан бошланишни режалаштирилгани маълум бўлди

Бу йил тест синовлари қачондан бошланишни режалаштирилгани маълум бўлди

Жорий ўқув йили учун 1 млн 146 минг 744 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Улар учун 58 та бино, стадион ва хиёбон имтиҳон олишга тайёрланмоқда. Кириш имтиҳонлари эса 8 августдан бошланиши мумкин. Бу ҳақда АОКАда ДТМ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, жорий йилда илк бор 12 та олий таълим муассасасида масофавий таълим шакли жорий этилиб, 6 867 нафар (биринчи таълим йўналишига нисбатан) абитуриент масофавий таълим шаклида ўқиш истагини билдирди. Шунингдек, 585 669 нафар абитуриент кундузги, 25 369 нафари кечки, 528 839 нафари сиртқи таълим шакли учун рўйхатдан ўтди.

Тест синовларининг очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида халқ таълими ва олий таълим муассасаларининг 3 500 нафарга яқин раҳбар ва педагог кадрлар гуруҳ назоратчилари сифатида жалб этиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!