Бош прокурор ўринбосари Сурхондарё вилоятида бўлди

Бош прокурор ўринбосари Сурхондарё вилоятида бўлди

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан қурилишга оид давлат дастурлари, бюджет харажатларини оптималлаштириш борасида берилган топшириқлар ижроси Сурхондарё вилоятида ўрганилди.

Ўрганишда, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобига қуриладиган объектларнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилиши, қурилиш ишлари ўз муддатида ва сифатли амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-140,
141-сонли Қарорлари ижроси бўйича Ислом тараққиёт банки ва Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағлари ҳисобига Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод, Ангор, Музработ ва Термиз туманларида ижтимоий соҳа, электр, канализация, йўл инфратузилмасини ривожлантириш, ўрмон ландшафтларини яратиш бўйича объектлар техник-иқтисодий асосларининг ишлаб чиқилиши аҳволи ўрганилди.

Шунингдек, 12 та вазирлик ва идораларнинг масъуллари томонидан бюджет харажатларини оптималлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар, ҳудудларда эса “маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилиб, давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, бу борада амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида зарур тавсия ва тушунчалар
берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!