БМТдан адолат кутиш бефойда – Эрдўған

БМТдан адолат кутиш бефойда – Эрдўған

БМТдан ҳам, унинг Хавфсизлик кенгашидан ҳам адолат кутиш бефойда. Бундай фикрни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған айтиб ўтди. Туркия раҳбари яна бир бор БМТда ислоҳотлар ўтказиш кераклигига чақирган.

Эрдўған мусулмонларга глобал муаммоларни ҳал қилиш ҳуқуқи рад этилганидан арз қилган. Унинг таъкидлашича, ислом давлатлари ҳаттоки ўз келажакларини муҳокама қилишдан четлатилган. Оқибатда 1,7 млрд кишилик ислом дунёси БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари қаторида билдирилмаган. Яна қайтараман, Хавфсизлик кенгашининг 5 доимий аъзоси дунё тақдирини ҳал қилмаслиги лозим , деб айтган Эрдўған.

Унинг айтишича, охирги 16 йил ичида (Эрдўған ҳокимият тепасига 2002 йил охирида келган) Туркия унга асрлар давомида ўтказишга ҳаракат қилинган ташқи тобеликдан халос бўлишга муваффақ бўлди.

Эрдўған ўз нутқи давомида ахборот соҳасида ҳимояни таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб ўтган. Биз ахборотни ҳимоялашга ўз чегарамиз ҳимоясидек қарашимиз керак. Бугунда киберҳужумлар ва киберҳимоядаги камчиликлар фуқаролар шахсий маълумотлари ва давлат хавфсизлигига асосий таҳдидлар ҳисобланади , деб айтган Туркия раҳбари.

Эрдўған Туркия космик агентлигининг ташкил этилишини яна бир тарихий қадам деб атаган.

Октябрда Эрдўған миллиардлаб одамлар ўз умидларини боғловчи БМТ том маънода барбод бўлаётганини айтганди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!