Бернарду Силва "Реал Мадрид"ни ғалати жамоа деб ҳисоблайди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Реал" ҳақида фикр билдирди.
"Реал Мадрид" - ғалати жамоа. Баъзида ўйинни назорат қиляпман деб ўйлайсиз ва бирдан улар иккита гол уришади. Бу жамоанинг ўйинчилари ажойиб индивидуал фазилатларга эга", - дея Силванинг сўзларини келтиради Reddit.
Мадриднинг “Реал” клуби ЕЧЛ чорак финалида “Манчестер Сити”ни мағлуб этди. Жамоа ярим финалда "Бавария" билан ўйнайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).