Байден ёрдамчилари махфий ҳужжатларнинг иккинчи партиясини топди – ОАВ

Байден ёрдамчилари махфий ҳужжатларнинг иккинчи партиясини топди – ОАВ

Америка Қўшиа Штатлари Президенти Жо Байденнинг ёрдамчилари унга тегишли махфий ҳужжатларнинг иккинчи партиясини топди. Бу ҳақда РИА Новости NBCга таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, махфий ҳужжатлар Байден Барак Обама маъмуриятидан кетганидан кейин фойдаланган Вашингтондаги офис ташқарисидаги жойдан топилган.

Оқ уй NBC телеканалининг сўровига жавоб бермаган. AҚШ Aдлия вазирлиги ҳам ушбу хабарга муносабат билдирмаган.

Aввалроқ АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байденнинг вице-президентлик давридаги махфий ҳужжатлар унга алоқадор Вашингтондаги таҳлил марказидан топилгани ҳақида хабар берилганди.

AҚШ етакчиси вице-президент бўлган даврга оид материаллар ноябрь ойи бошида бўлиб ўтган оралиқ сайловлар арафасида унинг ишончли шахслари томонидан топилган.

Кейинроқ маълум қилинишича, топилган махфий ҳужжатлар орасида Украина, Эрон ва Буюк Британияга оид разведка маълумотлари ҳам бор. Ҳужжатлар зудлик билан миллий архивга топширилган, бироқ Aдлия вазирлиги уларнинг шахсий идорага қандай кириб қолганини текширмоқда.

Оқ уй Байден ушбу бинолардан 2017 йилдан 2020 йилгача, маъмуриятда бўлмаган пайтида фойдаланганини тан олди. Байденнинг ўзи ушбу топилмадан ҳайратда қолди ва ҳужжатлар мазмунини билмаслигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!