Балиқ овлашга тақиқ қўйилди

Балиқ овлашга тақиқ қўйилди

Табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан тўғри фойдаланиш мақсадида республика ҳудудида 10-мартдан бошлаб балиқ овлашга тақиқ қўйилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 - йил 8 - июлдаги "Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида"ги 627-сонли Қонунига асосан табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан тўғри фойдаланиш мақсадида республика ҳудудида 10-мартдан бошлаб балиқ овлашга тақиқ қўйилади.

Жумладан, 10-мартдан 31-майга қадар Амударё ва Сирдарё дарёларида, 25-апрелдан 10-июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзаларида, 16-апрелдан
31-майга қадар мамлакатнинг бошқа сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!