Баффет 75,5 миллиард долларлик Apple акцияларини сотиб юборди

Баффет 75,5 миллиард долларлик Apple акцияларини сотиб юборди

Америкалик миллиардер Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathawayмолиявий холдинги Apple’даги акцияларининг салкам ярмини сотиб юборди. Холдинг ихтиёрида қолган акциялар пакети 84,2 миллиард долларга баҳоланмоқда, деб хабар беради Wall Street Journal.

Бу иккинчи чоракда, бошқа қимматли қоғозларнинг оммавий сотуви оқибатида содир бўлган. Апрель июнь ойларининг ўзида Berkshire 75,5 миллиард долларлик акцияларини сотган бўлиб, натижада пул захираси 276,94 миллиард долларгача ошган.

Нашрнинг ёзишича, акциялар сотуви ва катта миқдорда пулнинг тўпланиши Баффетга яхши даромад келтирадиган, инвестиция киритиш мумкин бўлган соҳаларни топишда қийинчилик туғдиради. Америка фонд бозори ўсмоқда: S&P 500 индекси 20 йиллик ўртача кўрсаткичларидан салкам 16 баробарга катта даражада савдо қилди.

Баффет май ойида, Berkshire акционерларнинг йиллик йиғилишида вазиятга оид қарашлари билан бўлишганди. «Биз тўпланиб қолган пулларни мамнуният билан сарфлаган бўлардик, аммо ҳаракатларимиз жуда кам таваккалчилик асосида кўп пул олиб келмаса, уларни ишлатмаймиз», — деганди миллиардер.

Ўшанда у Apple кўрсаткичларини мақтаб, корпорациянинг бизнеси American Express ва Coca-Cola’никидан яхшироқ эканини айтганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!