БАА Молия вазирлиги: "БРИКС кенгайиши ассоциациянинг жаҳон иқтисодиётидаги мавқеини мустаҳкамлади"

БАА Молия вазирлиги: "БРИКС кенгайиши ассоциациянинг жаҳон иқтисодиётидаги мавқеини мустаҳкамлади"

БРИКС гуруҳининг кенгайиши минтақавий ассоциациянинг иқтисодий мавқеини мустаҳкамлашга ёрдам берди.

Бу ҳақда БАА молия вазири ўринбосари Юнис Ҳожи ал-Хурий WAM агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.

"2024 йилда БРИКС гуруҳига янги аъзоларнинг қўшилиши унинг иқтисодий мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Ҳозир у дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизини ва жаҳон экспортининг 25 фоизини ташкил этади. БРИКСга аъзо мамлакатларнинг умумий ялпи ички маҳсулоти 29 фоизни ташкил этади", - деди у.

2023 йил август ойида БРИКС гуруҳига олтита янги аъзо таклиф қилинди, жумладан Аргентина. Натижада улардан беш нафари – Миср, Эрон, БАА, Саудия Арабистони ва Эфиопия ташкилотга аъзо бўлди, улар 1 январдан Россия раислигида БРИКСда иш бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон БРИКСга қўшилиш учун расмий ариза берган эди. 21 август куни Федерация Кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Жабаров Озарбайжоннинг ташкилотга аъзо бўлиш учун расмий аризаси Қозондаги саммитда кўриб чиқилиши мумкинлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Туркия ҳам БРИКСга қўшилишдан манфаатдор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!