Аёл янги туғилган қизини чўктириб, жасадини ахлатхонага ташлади

Аёл янги туғилган қизини чўктириб, жасадини ахлатхонага ташлади

Москвадаги квартирасида она янги туғилган чақалоғини ваннага чўктирди.

Болага қотиллик содир этилганликда гумонланаётган аёлга қарши жиноий иш қўзғатилди, дея хабар беради Росбалт Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москвадаги Бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб.

Терговчилар аниқлашича, 2 апрелга ўтар кечаси Лховицкая кўчасидаги уйнинг квартирасида бир аёл қиз туғади. Шундан сўнг, она болани сув билан тўлдирилган ванна ичига солиб қўяди, кейин уни пластик халтага солиб, ахлат қутисига ташлади.

Касалхонада аёл шифокорларга боланинг ўлик ҳолда туғилганлигини айтади. Шу билан бирга, суд-тиббий экспертизаси боланинг ўлдирилганлигини аниқлади.

Aйни пайтда аёл ҳибсга олинган, яқин кунларда суд уни қамоққа олиш тўғрисида қарор қабул қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!