Автомобил импортида сохталаштиришга барҳам берилади — агентлик

Автомобил импортида сохталаштиришга барҳам берилади — агентлик

Ноқонуний равишда соддалаштирилган сертификат асосида Ўзбекистонга транспорт воситаларини олиб киришга чек қўйилди. Бу ҳақда АОКАда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълум қилди.

Амалдаги қонунчиликка кўра:

жисмоний ёки юридик шахслар бир йилда бир маротаба ўз эҳтиёжлари мақсадида хориждан транспорт воситаси олиб келганда соддалаштирилган тартибда Сертификат олиши белгиланган.

биттадан ортиқ ва тижорат мақсадида олиб келинаётган транспорт — белигиланган тартибда Транспорт воситаси турини маъқуллаш ҳужжати олиши керак.

Аммо, "тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинган бир донадан ортиқ бўлган автотранспортга, транспорт воситаси турини маъқуллаш ҳужжатини расмийлаштиришдан қочиб, жисмоний шахслар номидан сертификатлаштиришга ариза йўлланган ҳамда мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш орқали эркин муомалага чиқарилган.<...> Бунда белгиланган 14 та сифат ва хавфсизлик талаблари баҳоланмаган", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда транспорт воситалари импортида мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш 7 йилдан бери (2017 йил) амалда. 2024 йилда 26 та транспорт воситасининг тури маъқулланиб, давлат реестрида рўйхатга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!