Асарларини ёд олганларга ҳоким томонидан беш минг кумуш ва сарпо ваъда қилинган аллома

A A A
Асарларини ёд олганларга ҳоким томонидан беш минг кумуш ва сарпо ваъда қилинган аллома

Кўҳна Хоразм — кўплаб улуғ алломаларни етиштириб, жаҳон фани ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшган маскан. Абулқосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарий ана шундай улуғ сиймолардан биридир.

Аллома 1075 йил 19 март (ҳижрий 467 йил) Хоразмнинг Замахшар қишлоғида таваллуд топди. Ота-онаси унчалик бадавлат бўлмаса-да, саводли, тақводор, диёнатли кишилар бўлган. Шоир қасидаларидан бирида отасининг фарзандлари кўп ва оиласи катта бўлгани туфайли тирикчилик йўлида тинмай меҳнат қилгани ҳақида ёзади.

Замахшарийнинг дунёқараши отасининг таъсирида шаклланди. Тарихчилар у ҳақда: «Бир оёғи ёғочдан эди ва узун яктагини тушириб кийгани учун кўрган одам уни чўлоқ деб ўйларди», дея ёзган. Дарҳақиқат, Замахшарий фалокат туфайли ёшлигидан бир оёқ бўлиб қолган ва отаси уни энди оғир меҳнатга ярамайди, деб кийим тикувчи устага шогирдликка бермоқчи бўлади. Бироқ ёшлигидан илмга ҳавасманд Маҳмуд отасидан ўзини мадрасага юборишни сўрайди. Ўғлидаги илмга бўлган иштиёқ ва ҳавасни сезган ота уни мадрасага беради. Шу сабаб билан Аз-Замахшарий илм-фаннинг турли соҳалари билан қизиқиб, талабалар орасида истеъдодини намоён қила бошлайди. У мадрасада араб тили ва адабиёти, диний илмлар ва хаттотлик санъатини мукаммал эгаллайди ҳамда тирикчилик учун ҳам бирқадар интилади.

Машҳур олим Абу Мансур ас-Саолибийнинг ибораси билан айтганда Бухоро: «Сомонийлар давридан бошлаб шон-шуҳрат макони, салтанат каъбаси ва замонасининг илғор кишилари жамланган: ер юзи адибларининг юлдузлари порлаган ва ўз даврининг фозил кишилари йиғилган (жой) эди». Араб тарихчиси ва биографи ибн Халликоннинг ёзишича, Замахшарий талабалик ёшига етгач, билимини янада ошириш, ҳар томонлама камол топтириш мақсадида Бухорога йўл олади.

Сўнг бир неча йил Хоразмшоҳлар хизматида бўлиб, котиблик билан шуғулланади, ҳукмдорлар билан яқинлашишга уринади. Бироқ қобилияти, илми, фазилатига яраша бирор мансаб ва муносиб эътибор кўрмагач, ўзга юртларга сафар қилади. 1118 йили у оғир дардга чалинади, бу касалликдан тузалгач, умрини фақат илм-фанга бағишлашга, асарлар таълиф этишга астойдил қарор қилади.

Аз-Замахшарийнинг аллома бўлиб етишишида устозларининг хизмати бениҳоя каттадир. Хусусан, тил, луғат ва адабиёт соҳасида машҳур олим Абу Мудар Маҳмуд ибн Жарийр ал-Даббий ал-Исфаҳонийдир, Бағдодда шайх ул-ислом Абу Мансур Наср ал-Хорисий, Абу Саад аш-Шаққоний ва бошқалар шулар жумласидандир.

Аз-Замахшарий Маккада бўлганида наҳв ва фиқҳ бўйича илмни Абу Бакр Абдуллоҳ, Ал-Хайятийдан, луғат илмини эса Ал-Жаволиқийдан ўрганди. У ҳаёти давомида Марв, Нишопур, Исфаҳон, Шом, Бағдод ва Щижозда ва икки марта Маккада бўлди.

Олим бу ерда илмий ишларини давом эттирди, араб тили грамматикаси ва луғатини ҳамда маҳаллий қабилаларнинг лаҳжалари, мақоллари ва урф-одатларини чуқур ўрганди, минтақа жуғрофиясига оид хилма-хил маълумотларни тўплади.

Адиб кўп асарларини Маккада яратди. У Маккада беш йилча яшайди. Шу боисдан Жоруллоҳ («Аллоҳнинг қўшниси») деган шарафли номга муяссар бўлади.

Аз-Замахшарий араб грамматикаси, луғатшунослик, адабиёт, аруз илми, жуғрофия, тафсир, ҳадис ва фиқҳга оид элликдан ортиқ асар яратди, уларнинг аксарияти бизгача етиб келган.Араб тилшунослиги ва грамматикасининг турли томонларига оид «Ал-Муфассал» асарини бир ярим йил давомида Маккада ёзди. Бу асар Шарқ ва Ғарбда машҳур ҳисобланади. Олимлар илмий қийммати жиҳатдан Аз-Замахшарийнинг ушбу асарини таниқли араб тилшуноси Сибавайҳнинг араб грамматикасига оид китобидан кейин иккинчи ўринда туради, деб таъкидлаганлар.

Ўша давр ҳатто Шом (Сурия) ҳокими Музаффариддин Мусо кимда-ким Аз-Замахшарийнинг ушбу асарини ёд олса, унга беш минг кумуш танга пул ва сарпо совға қилишни ваъда берган.

Бир қанча кишилар асарни ёд олиб, мукофотга ҳам сазовор бўлганлиги манбаларда келтирилган. Бу мисол Аз-Замахшарий асарининг ўша даврда ҳам қанчалик юксак баҳоланганини кўрсатади.

Хоразмшоҳлар даврида илм-фан, маданият анча тараққий қилган. Ҳукмдорлар, айниқса, хоразмшоҳ Отсиз олимлар, шоиру адибларга ҳурмат билан қарар, ўзи ҳам истеъдодли, маърифатпарвар, адабиётга қизиққан, билимдон одам эди. Шу сабабдан бўлса керак, Аз-Замахшарий «Муқаддимат ул-адаб» асарини хоразмшоҳ Алоуддавла Абулмузаффар Отсиз номига бағишлаб ёзган. Асар беш катта қисмга бўлинган бўлиб, унда грамматикада отлар, феъллар, боғловчилар, от ўзгаришлари ва феъл ўзгаришлари ҳақида баҳс юритади.

«Муқаддимат ул-адаб» арабчадан форс, чиғатой, мўғул ва турк тилларига таржима қилинган. Бу асар яратилган давридан бошлаб бир неча асрлар давомида олимлар, тадқиқотчилар диққатини ўзига тортиб келаётир. У биринчи марта 1706 йили Хўжа Исъҳоқ Афанди томонидан усмонли турк тилига таржима этилган.

Сўнгра француз, немис ва бошқа кўплаб тилларга ўгирилган. Париж, Лейпсиг, Вена, Лейдан, қозон шаҳарларида, Норвегия, Миср ва Ҳиндистонда бир неча марта чоп этилган.

Немис олими Ватзастайн «Муқаддимат ул-адаб»нинг Европо қўлёзма фондларидаги еттита нусхасини қиёсий ўрганиб, 1850 йили Лейпсигда асарнинг икки жилдлик танқидий матнини нашр этган.

Асарнинг чиғатой тилидаги таржимаси ўзбек тили тарихини ўрганувчилар учун муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ҳақда Садриддин Айний 1921 йили «Меҳнаткашлар товуши» газетасига ёзган мақоласида «Аз-Замахшарийнинг «Муқаддимат ул-адаб» асари ўзбек тили учун бутун дунёнинг хазинаси билан баробардир», деб ёзган эди.

Аз-Замахшарий Макка амири, олим ва адиб Абул Ҳасан Али ибн Ҳамза ибн Ваҳҳос ас-Сулаймон билан дўст эди. Ибн Ваҳҳос ўз мамлакатининг жуғрофияси билан жуда яхши таниш бўлган. Аз-Замахшарий ибн Ваҳҳос маълумотларига таяниб, ўзининг Ҳижозга қилган сафаридан олган шахсий кузатишлари асосида ёзган «Китоб ал-жибол ва-л-амкина ва-л-миёҳ» («Тоғлар, жойлар ва сувлар ҳақида китоб») номли асарида жуғрофий жойлар, тоғлар ва денгизларга доир қимматбаҳо маълумотлар келтиради.

Аз-Замахшарийнинг бу асари Ғарб олимлари ўртасида ҳам кенг танилган. 1856 йили голландиялик арабшунос олим Салверда де Граве томонидан мукаммал тадқиқ қилинган ҳолда нашр этилган.

Аз-Замахшарийнинг «Асос ал-балоға» («Нотиқлик асослари») асари асосан луғатшуносликка бағишланган бўлиб, унда араб тилининг фасоҳати, фикрни чиройли ибора ва сўзлар билан ифодалаш, сўз бойлигидан усталик билан фойдаланиш учун киши фасоҳат, балоғат илмларидан яхши хабардор бўлиши кераклиги ҳақида сўз боради.

Алломанинг «Атвоқ уз-заҳаб фи-л-мавоиъз ва-л-хутаб» («Хутбалар ва ваъзлар баёнида олтин шодалар») асари ҳам бўлиб, у насиҳатомуз мақолалар тўпламидан иборат. Асар 1835 йили олмон олими Фон Хомир томонидан немисчага таржима қилинган. Ўттиз йилча ўтгач, французчага таржима қилиниб, 1886 йили Парижда чоп этилган. 1873 йили ҳам усмонли турк тилига таржима қилиниб, Истанбулда нашрдан чиққан…

Бундан ташқари, Аз-Замахшарийнинг «Рабиъул-аброр ва нусус ул-ахяр» —«Эзгулар баҳори ва яхшилар баёни», «Ал-Кустос фи-л-аруз» — «Арузда ўлчов мезон»,«Ал-Мустақсо фи-л-амсол» — «Ниҳоясига етган масаллар» ва «Мақомат» — «Мақомлар», «Девон уш-шеър» каби кўплаб асарлари жаҳон илм аҳли диққат марказида туради.

Қоҳирадаги бутун дунёга машҳур Ал-Азҳар диний дорулфунунининг талабалари ҳам Аз-Замахшарийнинг «Ал-Кашшоф» асари асосида Қуръонни ўрганадилар.

«Ал-Кашшоф»нинг Тошкентда, жумладан, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диния назоратининг кутубхонасида бир қанча қўлёзма нусхалари сақланади.

Қариндош-уруғларининг қистовларига қарамасдан уйланмаган ва оила қилмаган Аз-Замахшарий илмий асарлар яратиш ва муносиб шогирдлар тайёрлашни барчасидан аъло деб ҳисоблаган. Аз-Замахшарий охирги марта Маккадан қайтиб, Хоразмда бир неча йил яшайди ва ҳижрий 538 йили вафот этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Олимлар хавотирда: Ер секинлашмоқда

Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди "BBC Science Focus".

Суперкомпьютер Жаҳон чемпионати-2026 ғолибини башорат қилди

Opta таҳлилчилари суперкомпьютерни ишга тушириб, терма жамоаларнинг Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

“Реал” зўр футболчи билан келишувга эришди

Франциялик машҳур ҳимоячи Иброҳим Конате “Реал”нинг охирги йиллардаги президенти Флорентино Перес ўз лавозимини сақлаб қолган тақдирда “Қироллик клуби” футболчисига айланади.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

Ҳожиакбар Алижонов сафдан чиқди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов машғулотлар жараёнида жароҳат олди.

Россия ҳарбийлари ва тарғиботчилари украиналик ракета ишлаб чиқувчиларни нишонга олди

Ушбу компания раҳбариятининг баёнотларига кўра, улар ракеталар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Киев россияликларнинг бу баёнотига изоҳ бермади

Россия Путиннинг урушдаги "янги сифат" ҳақидаги сўзларидан кейин Украина шаҳарларига зарба берди

Киев ракеталар ва дронлар ҳужумига учраши оқибатида турар жой бинолари ва поликлиника шикастланди.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Япония аҳолиси кескин қисқариб бормоқда

2025 йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сўнгги беш йил ичида 3,09 миллион нафарга камайиб, 123,05 миллион кишини ташкил этган.

Ливан Исроил сиёсатига нисбатан кескин баёнот берди

Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.

"Киевга ўлим ҳукми чиқарилди"ми?

АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.

"Чегара билмас шифокорлар": "Эбола вируси тобора хавфли тус олмоқда"

“Эбола иситмаси ўчоғи Итури провинциясида аниқлангани расман эълон қилинганига икки ҳафта бўлганига қарамай, вазият ҳанузгача ўта ташвишли бўлиб қолмоқда ва маҳаллий аҳоли ҳамда олдинги сафда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари учун жиддий хавотир манбаи ҳисобланади”, — дейилади ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.