АрМИ-2022: Ўзбекистон яна икки йўналишдаги мусобақаларни ишончли ғалаба билан бошлади

АрМИ-2022: Ўзбекистон яна икки йўналишдаги мусобақаларни ишончли ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон жамоаси Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказиладиган “Элбрус ҳалқаси” мусобақасини ишончли ғалаба билан бошлади.

Биринчи шарт якунларига кўра, Ўзбекистон 811 балл тўплаб, Абхазия, Россия, Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, Уганда ва Жанубий Осетияни ортда қолдирди.

Бу биринчи шарт бўйича қўлга киритилган натижа. Ҳали олдинда яна бир-биридан мураккаб 15 та шарт бор.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳарбийлари Жиззахдаги "Фориш" полигонида ўтказилаётган “Дала ошхонаси” мусобақасининг дастлабки босқичи, яъни “Отиш тайёргарлиги” баҳсларида муваффақиятли қатнашишди.

Мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида қуйидаги натижалар қайд этилди: Ўзбекистон - 92,8 балл; Вьетнам - 83,5 балл; Россия - 72,2 балл; Беларусь - 71,5 балл; Тожикистон - 62,0 балл.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!