АҚШ Хитойга қарши, Канада эса унинг “ёнини олмоқда”

АҚШ Хитойга қарши, Канада эса унинг “ёнини олмоқда”

Канадада Хитойнинг коронавирус эпидемияси бўйича статистикада ёлғон маълумотлар бераётгани тўғрисида далиллар йўқ, деди Канада соғлиқни сақлаш вазири Патти Хайду Ран.

Аввалроқ, “Bloomberg” агентлиги разведка хизматлари томонидан Оқ уйга тақдим этилган маҳфий ҳисоботга асосланиб, ХХР ҳукумати эпидемияни яшираётгани ва коронавирус инфекцияси қурбонларининг умумий сонини камайтираётгани ҳақида хабар берган эди.

"Хитой маълумотларида инфекция ва ўлим даражаси тўғрисидаги фактларнинг бирон бир тарзда сохталаштирилганлиги ҳақида ҳеч қандай аломатлар йўқ", деди вазир журналистларга.

Хайдунинг сўзларига кўра, Хитойда маълумот йиғиш Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан кузатилмоқда. Сохталаштириш ҳақидаги асоссиз даъволар эса фитна назарияларига асосланган экан.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!