АҚШ Ўзбекистон Божхона қўмитасига 50 дона кўрик мажмуасини топширди

АҚШ Ўзбекистон Божхона қўмитасига 50 дона кўрик мажмуасини топширди

Божхона қўмитасида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда томонлар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги божхона ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини атрофлича муҳокама қилган. Тадбир доирасида Божхона қўмитасида АҚШнинг Экспорт назорати ва чегара хавфсизлиги (EXBS) дастури доирасида 50 дона SТ-40 кўрик мажмуасини қабул қилиш маросими ҳам бўлиб ўтган.

АҚШ элчиси ушбу ускуналар чегара хавфсизлиги ва хизмат фаолияти самарадорлигини оширишда ўз самарасини беришини таъкидлаб ўтган. Шунингдек, АҚШ элчихонаси Божхона қўмитаси учун долзарб ҳисобланган йўналишларда ҳамкорлик қилишдан мамнун эканини қайд этган. АҚШнинг Қуролсизлантириш ва уларнинг тарқалишини олдини олиш фонди лойиҳа бошқарувчиси Д. Хирш эса келгусида Божхона қўмитаси учун зарур бўлган ускуналарни танлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш мумкинлигини билдирган.

Шу билан бирга, учрашувда 18—19 апрель кунлари Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида АҚШнинг EXBS дастури томонидан Божхона қўмитаси ходимлари учун SТ-40 кўрик мажмуасидан самарали фойдаланиш бўйича ўқув курси ўтказилиши режалаштирилиб олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!