АҚШ маъмурияти расмийлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашмайди
Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги вакили Линда Томас-Гринфилд бугун BBC'га берган интервьюсида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ маъмурияти "Украинанинг Россиянинг асоссиз босқинидан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашда давом этади".
Аввалроқ Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ҳам Лавров билан ҳеч қандай мулоқотни режалаштирмаганлигини айтган эди.
Бугун Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси бошланди ва Украинадаги вазият унинг асосий мавзуси бўлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).