АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги президент сайловлари бўйича баёнот берди

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги президент сайловлари бўйича баёнот берди

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги президент сайловлари бўйича баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, АҚШ «Ўзбекистон халқининг 24-октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланганини қўллаб-қувватлайди».

Давлат департаменти ЕХҲТ-ДИИҲБ миссиясининг овоз бериш тинч ўтгани ва сайловчиларнинг юқори фаоллиги билан тавсифлангани ҳақидаги кузатувига қўшилди. Шу билан бирга АҚШ ЕХҲТ миссиясининг сайловлар ҳаддан ташқари чекланган сиёсий муҳитда ўтгани ва сайловнинг муҳим кафолатларига эътибор қаратилмагани ҳақидаги фикрларига қўшилишини таъкидлади.

Давлат департаменти Ўзбекистон ҳукуматининг ЕХҲТ-ДИИҲБ кузатув миссияси билан ҳамкорлигини маъқуллади ва ЕХҲТнинг сайловлар, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни таъминлаш бўйича тавсияларини амалга оширишга чақирди.

«Биз Ўзбекистон ҳукумати билан ушбу ва бошқа кўплаб икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттириш тарафдоримиз», — дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!