АҚШ "америкаликларни ҳибсга олгани" учун санкцияларни кенгайтириш режаларини эълон қилди

АҚШ "америкаликларни ҳибсга олгани" учун санкцияларни кенгайтириш режаларини эълон қилди

Оқ уйнинг стратегик хавфсизлик бўйича координатори Жон Кирби Россия ва АҚШ ўртасидаги маҳбуслар алмашинувига изоҳ берди. Кирбининг айтишича, Қўшма Штатлар расмийлари "америкаликларни нотўғри ҳибсга олганликлари" учун санкцияларни кенгайтиришни кўриб чиқмоқда.

"Биз америкаликларга Россияга бормасликни айтдик, биз Левинсон қонунидан фойдаланган ҳолда санкциялар киритдик ва буни яна такрорлаймиз. Биз одамларга маълум мамлакатларга саёҳат қилиш билан боғлиқ хавфлардан хабардор бўлишларини тарғиб қиламиз" - деди Жон Кирби Fox News телеканалида. Левинсон қонуни Вашингтонга "АҚШ фуқароларини ноқонуний ҳибсга олган" давлатларга нисбатан санкциялар қўллаш имконини беради.

Кирбининг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Россияда қамоққа олинган америкаликларни қайтаришга интилмоқчи. Унинг айтишича, улар орасида 2021 йилдан бери Россия Федерациясида ҳибсда сақланаётган Марк Фогель ҳам бор.

1 август куни Совуқ уруш давридан бери энг йирик маҳбус алмашинуви бўлиб ўтди. Россия ва Беларус 16 маҳбусни экстрадиция қилди. АҚШ, Германия, Норвегия, Польша ва Словения ўн кишини экстрадиция қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!